Жорий йилнинг биринчи ярмидан бошлаб қизил чироқ ёнганда тақиқловчи чизиқни кесиб ўтган, хавфсизлик камарини тақмаган ва пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар жарима тўлашлари ҳақидаги хабарни почта орқали ола бошлайди, деб хабар бермоқда «Norma.uz».
Ушбу қоида бузилиш ҳолатлари ҳаракатларни суратга оладиган 24 соат давомида синхрон тарзда ишловчи светофор ва видеокамералардан иборат 160 та автоматик йўл мажмуалари томонидан кузатилади.
Кузатув камералари автомобилнинг тезлигини, давлат рақамини ва қизил чироққа ўтиб кетган жойини аниқлайди. Камера маълумотлари бутун шаҳар бўйлаб транспорт ҳаракатини тартибга солувчи бошқарув марказига йўналтиради.
Изоҳ (0)