Россиялик астрономларнинг ташаббускор гуруҳи 18 январь оқшомида Амур вилояти аҳолисининг катта қисми гувоҳ бўлган Благовешенск шаҳри устида кўринган ғалати ёғду АҚШнинг Falcon 9 ташувчи ракетасининг иккинчи қисми эканлигини аниқлади, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Маълумотлар Ернинг кўплаб сунъий йўлдошлари ҳақида ахборотга эга бўлган «Space-track.org» базаси ёрдамида бирлаштирилган. Унда охирги кунларда Ерга тушиши кутилган объектлар кузатилган, улар орасида энг мос келгани Falcon 9 бўлган. Унинг ҳаракати траекотияси Благовешенск осмонида кўринган ёғду траекториясига мос келган.
10 январь куни учирилган Falcon 9 ракетаси Халқаро космик станцияга Dragon кемасини олиб чиққан эди. Муҳандисларнинг ракетанинг биринчи қисмини қайта ишлатиш учун Ерга қайтаришга ҳаракат қилган, бироқ бу бесамар кетган.
Ракета бўлаги портлашини Россия шарқидаги Амур вилояти аҳолиснинг аксарияти кузатган. Осмонда порлаётган из Благовешенск, Шимановск, Свободний, Углегорск ва Белогорскда кўринган. Одамлар ёғдуни метеорит деб ўйлаган.
Изоҳ (0)