Ўзбекистон миллий терма жамоаси “B” гуруҳи учинчи турида Саудия Арабистони терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб, чорак финал йўлланмасига эга бўлди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Миржалол Қосимов шогирдлари чорак финалда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 22 январь, пайшанба куни Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.Жанубий Корея − Ўзбекистон ўйини Тошкент вақти билан соат 12:30 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги учинчи тур ўйинини ҳам Мельбурнда ўтказган эди. Шу сабабга кўра бошқа шаҳарга йўл олиш зарурияти йўқ.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, “B” гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган Хитой терма жамоаси чорак финалда Австралияга қарши майдонга тушиш учун Брисбен шаҳрига қайтиб кетиши лозим. Хитойликлар КХДРга қарши ўйинни (2:1) Канберрада ўтказган эдилар. Хитой − Австралия ўйини 22 январда, Тошкент вақти билан соат 15:30 да бошланади.
Изоҳ (0)