Осиё кубоги “D” гуруҳида Япония ва Ироқ терма жамоалари ўртасида кечган учрашув якунига етди. Учрашувда кунчиқар юрт вакиллари кичик ҳисобда ғалабага эришдилар, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Ўйин тақдирини 23-дақиқада белгиланган пенальти ҳал қилди. Хонда 11 метрлик белгидан аниқ зарба берди ва гол киритди. Бу ғалаба натижасида Япония терма жамоаси гуруҳдан чиқиш вазифасини муддатидан аввал ҳал қилди.
Осиё Кубоги, “D” гуруҳи, 2-тур
Ироқ - Япония - 0:1
Гол: Хонда, 23 (пенальти).
Изоҳ (0)