Россия Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Константин Долгов АҚШнинг Гуантанамодаги ҳарбий денгиз кучлари базасида жойлашган махсус изоляторни ёпиш бўйича АҚШ ҳукуматининг ҳаракатсизлиги Вашингтон инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида икки ёқлама стандартларни қўллаётганидан дарак беришини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Гуантанамода кўп йиллардан буён ўнлаб маҳбусларнинг судсиз сақлаб келинаётгани инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг фундаментал асосларига мос келмайди. Айниқса бу Марказий разведка бошқармасининг хориждаги қамоқхоналардаги қийноқларни амалга оширилиши қисман ошкор бўлиши асносида яққол намоён бўалди.
Гуантанамодаги ҳарбий денгиз кучлари базасида жойлашган махсус изоляторни ёпиш бўйича АҚШ ҳукуматининг ҳаракатсизлиги Вашингтон инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида икки ёқлама стандартларни қўллаётганининг навбатдаги тасдиғидир», − деди Долгов.
Изоҳ (0)