Ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчилар орасида аёлларнинг ҳам борлиги кишини ажаблантиради, деб ёзади «Ҳуқуқ» газетаси.
Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида яшовчи икки аёл Тўрткўл савдо мажмуаси ҳудудида 5 минг 521 АҚШ доллари, 28 минг 500 Россия рубли ва 6 минг Қозоғистон тенгесини қонунга хилоф равишда олиб-сотиш билан шуғулланаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушландилар.Мазкур ҳолат юзасидан судланувчилар тегишли жазога тортилдилар.
Изоҳ (0)