Гиннеснинг рекордлар китоби муаллифлари 2014 йилнинг бош рекорди деб шиша тиқинларидан бочка шаклида ясалган улкан мозаикани топди. Бу ҳақда нашрнинг расмий сайтида маълум қилинган.
150 квадрат метр майдонни эгаллаган композицияни яратиш учун 285 мингта тиқин ва 270 килограмм елим керак бўлган. Россиялик Сергей Сидоров ва франциялик Элвира Газизова томонидан ишланган мозаика «Улкан бочка» номини олган. 2014 йил ёзида Франция соҳилбўйи шаҳарларидан биридаги анъанавий вино фестивалида намойиш этилган асарда қадимги юнон персонажлари, Санкт-Петербург ва Бордо тасвирланган.
Йил рекорди Гиннеснинг рекордлар китоби расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали аниқланди. Дастлаб олтита финалчи рекорд танлаб олинган бўлса, кейин уларнинг орасидан бош рекорд аниқланди.
Изоҳ (0)