Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида телемулоқот ташкил этилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетасига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Хусусан, «Қашқадарё» студиясида жам бўлган ота-оналар Фарғонада ўз йигитлик бурчини ўтаётган фарзандлари билан, Қашқадарёдаги аскарлар эса водийдаги оила аъзолари билан экран орқали дийдорлашиб, суҳбатлашиш имкониятига эга бўлди.
Шу куни кўплаб ота-оналар, ҳарбий хизматчилар ўзаро дийдорлашиб, бир-бирини байрам билан қутлади. Шунингдек, телемулоқотда қашқадарёлик хонандалар ижросида янграган «Аскар мактуби», «Фарзандим — жигарбандим» каби қўшиқ ва шўх тароналар тадбирга янада файз киритди, дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)