Осиё кубоги “C” гуруҳи 2-туридан ўрин олган учрашувда БАА терма жамоаси Баҳрайнга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Учрашувнинг 14-сониясидаёқ Қатарга қарши ўйинда дублга эришган Али Ал Мабҳут учрашувда ҳисобни очди. Бу гол ҳозирча Осиё кубогининг энг тезкор голи сифатида қайд этилди.
Шундан сўнг Баҳрайн ҳам олдинга ташланди ҳамда 27-дақиқада ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Жейси Жон бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа гол киритилмади.
Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида ўтди. 75-дақиқага келиб жарима зарбасидан ошириб берилган тўпни Баҳрайн футболчиси Ҳусайн Муҳаммад ўз дарвозасига киритиб қўйди. Ушбу гол амалда БАА термасига ғалабани тақдим этди.
Осиё кубоги−2015. “C” гуруҳи
Баҳрайн – БАА 1:2
Гол: Жейси Жон, 27 - Али Ал Мабҳут (1), Ҳусайн Муҳаммад (75 авт.)
Баҳрайн: Жаффар, Ҳусайн, Даиж, Ал Ҳайём, Умар, Жаъафар, Диҳия, Али, АлАиш, Жон, Ал Малуд.
БАА: Носир, Санқур, Аббос, Ал Камолий, Аҳмад, Исмоил, Амир Абдулраҳмон, Умар Абдулраҳмон, Муҳаммад Абдулраҳмон, Аҳмад Ҳалил, Али Мабҳут.
Изоҳ (0)