Покистонда оғир жиноятларда айбланган яна етти киши дорга осиб қатл этилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Шу тариқа мамлакатда ўлим жазосига қўйилган мораторий олиб ташланганидан кейин қатл этилганлар сони 17 кишига етган.
Шунингдек, АҚШ давлат котиби Жон Керри Покистонга аввалдан эълон қилинмаган ташрифни амалга оширгани ҳам қайд этилган. Керрининг Покистон раҳбарияти билан учрашуви мамлакат шимоли-шарқидаги Пешовар шаҳрида жойлашган ҳарбий билим юртига уюштирилган терактдан кейин бир ойдан кам вақт ўтгач ташкиллаштирилди.
150 киши қурбон бўлган терактдан кейин Покистон бош вазири Навоз Шариф ўлим жазосига қўйилган мораторийни бекор қилиш ҳақида қарор қилди. 22 декабрь куни Покистон расмийлари яқин бир неча ҳафта ичида террорчиликда айбланган 500 га яқин кишини қатл этишни режалаштиргани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)