Тошкентнинг Сирғали туманида «енгил метро» (трамвай ёки бир рельсли линия) қурилиши яқин йилларда бошланмайди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси бошқарув раиси Отабек Содиқовга асосланиб «Podrobno.uz» маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, метрополитенни Сирғали туманигача ўтказиш бўйича ишлар яқин йилларда бошланмаслиги аниқ эмаслиги маълум қилинган. «Енгил метро» ёки тезюрар трамвай йўналишлари лойиҳаси бўйича ҳам ҳозирда бизнес-режа ва аниқ ишланмалар мавжуд эмас ҳамда яқин йилларда амалга оширилиши режалаштирилмаган.Эслатиб ўтамиз, Сирғали тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев туманда метро қуриш муҳандислик-геологик шароитлар туфайли мумкин эмаслиги сабабли лойиҳа «енгил метро» тизими бўйича тезюрар электр транспорти линиясини қуриш фойдасига қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди.
Аввалроқ, яқин йилларда Тошкент шаҳрининг Юнособод туманидаги метро йўналишининг охирига етказилмаган қурилиши ишлари қайта йўлга қўйилиши хабар қилинди.
Изоҳ (0)