Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар Қорақалпоғистон Республикасида ҳам муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бу ҳақда UzReport ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фото: news.uzreport.uz

Фото: news.uzreport.uz

Ўтган йилнинг инвестициявий дастурига мувофиқ, бу ерда 77 километрдан ортиқ водопровод таъмирланди. 445 километрлик масофада ичимлик суви тизими ўрнатилди. 4 та қудуқ қазилиб, 39 та замонавий сув насос станцияси қуриб битказилди. Натижада, БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Шуманай туманининг алоҳида овулларида 65 миллион 240 минг сўм грант маблағи эвазига сув қувурлари ўтказилиб, маҳаллий аҳоли ичимлик суви билан таъминланди.

Бундан ташқари, олис ҳудудда жойлашган овуллар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 735 миллион сўмга тенг маблағ эвазига қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. Натижада 166 дан зиёд хонадонда сув таъминоти яхшиланди. Таъкидлаш жоиз, олиб борилган саъй-ҳаракатлар 29 минг аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини яхшилашга хизмат қилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон мадҳияси қабул қилинганига 30 йил тўлди. Давлат рамзи тарихига қисқача назар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи тушиши кутилмоқда
Дунё
Малакали мутахассислар учун 2022 йилдаги энг жозибадор давлатлар рейтинги эълон қилинди