АҚШнинг NASA космик агентлиги ичида «қора туйнук» ривожланиб бораётган иккита галактиканинг тўқнашуви акс этган суратларни намойиш этди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Коллаж Hubble телескопи ва NuSTAR ядровий спектроскопик телескопи фотосуратларидан жамланган. Суратлардаги Ердан 134 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган икки галактикага Arp 299 умумий номи берилган. Биринчи галактиканинг «қора туйнуги» жуфтликнинг ўнг томонида жойлашган бўлиб, газ булутларини ютиш ҳисобига ўсиб бормоқда. Иккинчи туйнук эса тинчроқ ҳолатда ёки газ ва кул туфайли телескопдан яширинган.
Олинган натижалар олимларга иккита галактиканинг бирлашуви «қора туйнук»ларга қандай таъсир этишини ва улар нега атрофдаги ҳамма нарсани ўз ичига ютиб кетишини ўрганишга ёрдам бериши қайд этилган.
Изоҳ (0)