Россия Федерацияси яқин орада Украинадан унга берилган 3 миллиард доллар миқдоридаги кредитни муддатидан олдин узишни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда Россия ҳукуматидаги манбасига таяниб, Meduza хабар берди.
Манбанинг айтишича, Украинага Россия облигация заёми берилишида қўйилган шартларнинг бузилиши туфайли бундай чора қўлланиши мумкин.
Қатор молиявий-иқтисодий параметрлардан иборат шартларнинг бузилгани тўғрисида аввал ҳам хабар берилган эди. Бироқ гап айнан қандай қоидабузарликлар ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаяпти.
Изоҳ (0)