Миср суди Facebook ижтимоий тармоғида ўзининг атеистлиги ҳақида хабар қолдирган талабани уч йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор қилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Agence France-Presse хабарига кўра, 21 ёшли йигитни ўз отаси топширган. У ўғли экстремистик қарашлар тарафдори бўлганини маълум қилган.
Бундан ташқари, ноябрь ойидан буён ҳибсда сақланаётган судланувчига 140 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти ҳам юклатилган.
Изоҳ (0)