Россияда бўлиб туриш тартибини муҳожирларга мамлакатга кириш ҳуқуқини 10 йилга олиб қўйишни назарда тутувчи қонун 10 январдан кучга кирди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Ҳужжатга биноан, Россияда 280 кундан ортиқ бўлиб туриш муддати бузилганда муҳожир Россияга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Россия ҳудудида 180 кундан ортиқ ноқонуний бўлиш муҳожирдан бу ҳуқуқни беш йилга олиб қўйишга олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияга баъзи МДҲ давлатларидан келувчи муҳожирлар фақат хорижга чиқиш паспорти билан кириши белгилаб қўйилган эди.
Изоҳ (0)