Тахминларга кўра 8 январь куни ўз таваллуд кунини нишонлаган КХДР етакчиси Ким Чен Ин бу муносабат билан байрам уюштирмади, дея хабар бермоқда Reuters. Шу куни мамлакатда ҳеч қандай тадбир режалаштирилмади.
Шимолий Корея етакчиси туғилган сана унинг ёши каби махфий сақланади. Бироқ ОАВлар дунёда энг ёш давлат раҳбари 32 ёшга тўлганини таъкидламоқда.
КХДРнинг ягона йирик иттифоқдоши Хитой ҳукумати йўллаган табрикнома ҳам Ким Чен Ин туғилган кунини нишонлаганига ишора қилмоқда.
Изоҳ (0)