Перу собиқ президенти Альберто Фухимори 8 январь куни давлат маблағларини талон-тарож қилгани учун саккиз йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди, деб ёзади ТАСС.
Ҳукмга мувофиқ, Фухимори давлат раҳбари лавозимини эгаллаганидан буён маҳаллий ОАВларда ўз тарғибот кампанияларини ташкил қилишга Перу ҳарбий бюджетидан 122 миллион янги соль (тахминан 40 миллион доллар) ишлатиб юборган. У газеталарда 2000 йилдаги президентлик сайловларига тайёргарлик доирасида ўзи учун манфаатли бўлган мақолаларни берган. Суд шунингдек сиёсатчига 3 миллион соль (1 миллион доллар) миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини юклади ва уч йил давомида давлат лавозимларини эгаллашни тақиқлади.
Альберто Фухимори 1990—2000 йилларда Перу давлат раҳбари лавозимини эгаллаган.
Изоҳ (0)