Осиё кубогининг “C” гуруҳидан ўрин олган БАА ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Унда Маҳди Али шогирдлари йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Учрашувнинг 23-дақиқасида қатарлик Халфан Иброҳим чиройли зарба билан ҳисобни очди. Аммо кейинчалик Аҳмад Халил ва Али Мабҳут ўз ҳисобларига 2 тадан гол ёзишди ва БААнинг йирик ғалабасини таъминлашди.
Аҳмад Халил ал-Жунайбий эса учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Осиё кубоги-2015. “C” гуруҳи, 1-тур
БАА - Қатар 4:1
Голлар: Ҳалфан Иброҳим 23, Аҳмад Ҳалил 37, Аҳмад Ҳалил 51, Али Мабҳут 55, Али Мабҳут 89.
Огоҳлантиришлар: Волид Аббос 34, Аҳмад Ал-Саид 44, Ҳамдан Ал Камоли 61.
БАА: Мажид Носир, Волид Аббос, Амир Абдулраҳмон (Мажид Ҳасан 68), Муҳаммад Салим, Али Мабҳут, Ҳамдан Ал Камоли, Умар Абдулраҳмон, Аҳмад Ҳалил (Ҳабиб Фардан 85), Ҳамис Исмоил, Абдулазиз Санқур, Муҳаммад (Исмоил Ал Ҳаммади).
Қатар: Қосим Бурҳон, Абдулкарим Ҳасан, Али Муҳтор, Абдулазиз Ҳатим, Ҳалфан Иброҳим (Исмоил Муҳаммад 63), Ҳасан Ал Ҳайдос, Иброҳим Мажид, Муҳаммад Абдуллоҳ, Муҳаммад Мунтари, Карим (Кохий 45), Аҳмад Муҳаммад.
Изоҳ (0)