«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Криштиану Роналду ва ярим ҳимоячи Гарет Бэйл ўртасида тушунмовчилик йўқ эканлигини айтди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Испания чемпионатининг 18-туридан жой олган «Эспаньол»га (3:0) қарши учрашувда уэлслик футболчи икки карра «Олтин тўп» соҳибига тўпни у гол уриши учун узатиши мумкин эди, аммо бундай қилмади. Бейл ўзи тепишга қарор қилди ва нишонга олишда адашди. Ушбу вазиятдан сўнг португалиялик очиқ норозилик намойиш қилди.
«Албатта, мухлислар Бейл Криштиану Роналдуга пас беришини хоҳлаганди, аммо у бунга қарор қилмади. Албатта, бундай вазиятларда очиқкўнгил бўлиш талаб этилади, аммо ўзини ўйлаш ҳақида гапириш шарт эмас. Пашшадан фил ясамаслик зарур. Бу ўйиндаги вазият, холос. Бейл ва Криштиану Роналду орасидаги муносабатлар жуда зўр. Барчамиз бир мақсад — ‘Реал’ учун мумкин бўлган барчасини қўлга киритиш сари кетаётганимизни эслаш керак», — деди Анчелотти.
Изоҳ (0)