Sony компанияси Лас-Вегасдаги CES 2015 кўргазмасида Sony HT-ST9 аудиотизимини намойиш этди. У 7.1 форматидаги товуш билан таъминлайдиган 9 та динамик ҳамда симсиз уланадиган сабвуферга эга, деб хабар беради «Kun.uz» «Ferra.ru»га таяниб.
Қурилмага контентни ҳимояловчи HDCP 2.2 технологиясига эга HDMI ўрнатилган. У FLAC, WAV ва DSD (4К) форматидаги файллар билан ишлайди.
Sony HT-NT3 — бироз соддароқ бўлган 2.1 системасига эга. У ҳам сабвуфер ҳамда HDMI’га эга бўлиб, 4К форматидаги файлларни ҳам ўқий олади. Шунингдек, Sony HT-XT3 модели ҳам HDMI’га бўлиб, 4К форматидаги контентларни ўқий олади.
Барча моделлар SongPal иловаси ёрдамида бир неча хонада симсиз канал орқали ишлай олади.
Компания саундбарларни жорий йилнинг баҳор ойларида сотувга чиқаришни режалаштирган.
Изоҳ (0)