• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Миржалол Қосимов: «Ғалабани ҳақли равишда қўлга киритдик»

    Осиё Кубоги доирасида Ўзбекистон — КХДР терма жамоалари ўртасида кечган учрашувдан сўнг (1:0) матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».

    Фото: AFC

    Фото: AFC

    Журналистлар билан мулоқотда аввал Шимолий Корея терма жамоаси бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

    Матбуот анжуманига Миржалол Қосимов учрашувнинг энг яхши футболчиси Игорь Сергеев ҳамроҳлигида кириб келди. Мураббий залга кириб келиши билан журналистлар олқишлай бошлади. Мураббийдан анъанавий тарзда ўйин ҳақида фикрлари сўралди.

    «Бугунги ўйинда ғалаба жуда муҳим аҳамиятга эга эди. Бундай мусобақаларда мудом ҳис-ҳаяжон бўлади. Аммо биз бугун яхши ўйнадик ва ҳақли равишда ғалабага эришдик. Шу ўринда узоқдан, минглаб километр масофа босиб келган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар бизга катта мадад бўлмоқда», — деди Миржалол Қосимов.

    ОФК ходими томонидан берилган савол: Игорь, бугун сиз ажойиб гол урдингиз ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб тан олиндингиз. Бу ҳақида фикрингиз?

    Жавоб: Албатта, бундан жуда мамнунман. Аммо бугун ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлишга терма жамоамиздаги ҳар бир футболчи ҳақли эди. Ғалабада жамоадошларимнинг ҳиссаси кўпроқ. Энг муҳими — биз ғалаба қозондик. Демак, ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эриша олдик. Биз учун шахсий совриндан кўра, жамоавий ғалаба муҳимроқ.

    Австралиялик журналист: Жаноб мураббий, жамоангиз дарвозабони Нестеров сўнгги сонияларда муқаррар голни қайтариб қолди. Бу борада фикрингиз?

    Жавоб: Дарҳақиқат ўйиннинг охирги сонияларида рақиб босимни оширди. Игнатий эса маҳорати эвазига кучли зарбани қайтариб қолди. Дарвозабон — ярим жамоа дегани. Бу ғалаба бутун жамоамизнинг ғалабасидир. Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабани ҳақли равишда қўлга киритдик.

    Австралиялик журналист: Биринчи бўлимда Шимолий Корея терма жамоаси қарши ҳужумда ўйнади. Бу кутилган услуб эди. Аммо иккинчи бўлимда рақиб ташаббусга эгалик қила бошлади. Бу ҳақида нима дейсиз?

    Жавоб: Футболда ҳеч қачон 90 дақиқа давомида прессинг қилиш мумкин эмас. Шу сабабли ўйин услубини ўзгартириб туриш керак. Боз устига кучли жала ёққанини ҳам инобатга олиш керак. Шу сабабли ўйин услубимизни бироз ўзгартирдик. Биз қай томонлама кучлимиз — тўпга эгалик қилиб турганда. Аммо ёмғир туфайли бундай ўйин анча хавфли кўриниш олиши мумкин эди. Шу сабабли бошқачароқ ҳаракат қилдик ва адашмадик деб ўйлайман.

    Хитойлик журналист: Аввало, ғалаба билан табриклайман. Келаси турларда Хитойга қарши кечадиган ўйин ҳақида нима дейишингиз мумкин?

    Жавоб: Аввал ҳам айтгандим, яна такрорлайман. Бу мусобақадаги ҳар бир жамоа кучли. Ҳозир, сиз билан матбуот анжуманида ўтирган вақтимизда Хитой ва Саудия Арабистони ўртасида ўйин кечмоқда. Бу учрашув анча қизиқарли ўтяпти. Шу сабабли бирор жамоани алоҳида ажратиб кўрсатмаган бўлардим.

    ОФК расмий сайти томонидан берилган савол: Жаноб Қосимов, табриклаймиз. Ўйин давомида тўпни назорат қилганингиз рост, аммо рақиб дарвозаси олдида ўзаро пас беришда оқсадингиз. Ҳатто оддий зарба билан гол уриш мумкин бўлганда ҳам имкониятдан фойдалана олмадингиз. Ҳужумдаги бундай муаммолар сизни хавотирга солмайдими?

    Жавоб: Албатта, футболда бундай вазиятлардан фойдаланиш керак. Агар биз иккинчи бўлимда яратилган имкониятларни голга айлантира олганимизда, бошқача ҳисоб бўларди. Биз ҳам ҳар бир зарба голга айланишини истаймиз. Аммо футбол ҳам шуниси билан қизиқ бўлса керак. Мен жамоамиз ҳужумида камчилик борлигини инкор этмайман ва бу борада ишлашда давом этамиз. Келаси учрашувларда бу камчиликни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

    Хитойлик журналист: Яқинда билдирган фикрингизда Хитой терма жамоаси ўсишга эришгани ҳақида айтган эдингиз. Айтингчи, Хитойга қарши қандайдир махсус тайёргарлик кўрдингизми?

    Жавоб: Биз бугунги ўйинни ўтказгунга қадар фақат КХДР ҳақида ўйладик. Энди келгуси учрашувларга тайёрлана бошлаймиз. Бир ўйиндан бошқасига сакраб бўлмайди. Биз навбатдаги рақибга қараб машғулотларни давом эттирамиз.

    Австралиялик журналист: 2011 йилда ярим финалга қадар борган эдингиз. Бу сафар ҳам шу натижани такрорлай оласизми?

    Жавоб: Агарда яратилган вазиятлардан фойдалансак ва омад биз томонда бўлса, албатта, ярим финалга қадар етиб борамиз.

    Ўзбекистонлик журналист Нарзулла Сайдуллаев: Саволим Игорь Сергеевга: Бугунги учрашувда гол урдингиз. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўпурар бўлган эдингиз. Бу сафар ҳам шундай ниятингиз борми?

    Жавоб: Албатта, тўпурар бўлгим келади. Аммо бу асосий мақсадим эмас. Шундай вазият бўладики, ё зарба бериш, ё жамоадошга тўпни ошириб бериш керак бўлади. Агар шеригим мендан кўра яхшироқ вазиятда бўлса, албатта пас бераман. Аммо зарба бериш зарурияти туғилса, яримта вазиятдан ҳам гол уришга интиламан. Мен учун энг асосийси — жамоам ғалабаси.

    Ташкилий қўмита вакили саволи: Максим Шацких терма жамоадан кетгач, Ўзбекистон таркибида ёрқин ҳужумчи кўрмадик. Сергеев Шацкихнинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи бўлади, деб айта оламизми?

    Миржалол Қосимов: Мен бу борада Игорнинг олдида гапира олмайман, бунинг учун у залдан чиқиб туришига тўғри келади (залда кулгу). Албатта, бу ҳазил эди. Агар Игорь ишлашда давом этса ва ўйинини кучайтириб борса, албатта, Шацких даражасидаги ҳужумчига айланади. Аммо бунинг учун кўп ва астойдил меҳнат қилишига тўғри келади.

    Шу билан матбуот анжумани якунига етди.

    10.01.2015, 20:15   Изоҳ (0)   7483
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида КХДРни мағлуб этди (фотогалерея)

    10.01.2015, 14:13

    Ўзбекистон—КХДР: «Дарё»нинг илк онлайни

    09.01.2015, 17:54

    АҚШлик боксчи Флойд Мэйуэзер учта Bugatti сотиб олди

    09.01.2015, 11:21

    Польшалик мотопойгачи Михал Херник «Дакар — 2015» раллисининг 3-босқичи чоғида ҳалок бўлди

    07.01.2015, 11:13

    Германиялик футболчининг ЖЧ финалида гол урган бутсаси 2 млн еврога баҳоланди

    07.12.2014, 10:52

    Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди

    07.12.2014, 10:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.