АҚШнинг йирик нашрлари Париждаги таҳририятига теракт уюштирилган Charlie Hebdo сатира газетасининг Ислом тўғрисидаги карикатураларини қайта чоп этмади, деб хабар бермоқда Le Figaro газетаси.
Кўплаб сайтлар, жумладан The Daily Beast бундай карикатураларни чоп этиб, қурбонларни «қўллаб-қувватлашини» эълон қилган бўлса, New York Times газетаси, Reuters, Associated Press агентликлари карикатураларни чиқармаган. Wall Street Journal эса чекланган миқдорда чоп этган.
Йирик нашрлар бу ҳолатни диний қарашларни ҳақорат қилмаслик этикаси билан боғлаган. Philadelphia Inquirer газетаси бош муҳаррири Билл Мармиров Reuters’га берган интервьюсида нашр ҳеч қачон бундай карикатураларни чоп этиб мусулмонларни ҳақоратламаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)