Хитой терма жамоаси бош мураббийи Ален Перрин Осиё кубоги олдидан интервью бериб, ўз жамоасининг имкониятлари ва турнирдаги фаворит жамоалар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Мен учун мусобақада 3 та фаворит бор. Улар — Жанубий Корея, Япония ва Эрон. Бу жамоалар бошқа жамоаларга нисбатан кучли, аммо орадаги фарқ катта эмас. Япония ва Жанубий Кореянинг нималарга қодирлигини барча яхши билади. Эрон терма жамоаси футболчилари эса катта тажрибага эга. Улар жисмоний ва техник жиҳатдан яхши тайёргарликка эга.
Бизнинг асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Лекин бу осон бўлмайди. Ўйлайманки, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни олади. Саудия Арабистони ҳам тажрибали жамоа. Биз улар билан саралаш босқичида бир гуруҳда бўлганмиз. Улар гуруҳда 1-ўринни эгаллашган. Биз эса Ироқдан сўнг 3-ўринни банд этгандик. Демак, плей-оффга чиқиш учун Саудия Арабистони билан яна тўқнаш келишимизга тўғри келади. Қийин бўлади, аммо биз сўнгги 6 ой давомида янги жамоани шакллантирдик ва хатолар устида ишладик», − деди Ален Перрин.
Изоҳ (0)