«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ва жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ўртасидаги зиддиятнинг баъзи тафсилотлари маълум бўлди, деб хабар беради «Uff.uz» «Sport.es» сайтига таяниб.
44 ёшли мутахассис очиқ машғулотларга келмагани учун Мессига хайфсан эълон қилмоқчи бўлган. Аммо Хави, Инеста ва Бускетс каби жамоа фахрийлари вазиятга аралашиб, Энрикедан бундай йўл тутмасликни сўраган. Сабаби улар бу қарор ички муҳитни янада бузиб юборишидан қўрққан.
Аввалроқ, Лионель Месси ошқозони билан боғлиқ муаммо борлигини баҳона қилиб, жамоанинг очиқ машғулотларига келмаганди. Ҳозирда аргентиналик футболчи якка тартибда машғулот олиб бораётгани хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)