АҚШ суди Лос-Анжелесда яшовчи 24 ёшли Стивен Уллерига 2 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. У мушук ўлдиргани учун озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Стивен Уллерига «уй жониворларига нисбатан ўта шафқатсиз муносабатда бўлиш» айби қўйилган. Судда у ўзининг бу «қилмиши»га мушукларнинг тишловчанлиги сабаб бўлганини айтиб ўтган.
Маълумот учун, ушбу суд жараёни қарийб икки йил олдин бошланган эди. Уллери 2013 йилда «дайди мушуклар уйи»га иккита ўлган мушукни олиб келиб, бу жониворлар ўлиб қолгани учун товон пули ундирмоқчи бўлган. Лекин, кейин аниқланишича, бу мушукларни унинг ўзи ўлдирган бўлиб чиқди. Қолаверса, у яна бошқа уч мушук ўлимида ҳам айбдор деб топилган.
Изоҳ (0)