Air Asia Indonesia авиакомпанияси бошлиғи Суну Видьятмоко 28 декабрь куни Ява денгизига қулаб тушган Airbus 320-200 самолёти бортида бўлганларнинг оила аъзоларига қарийб 100 минг доллардан товон пули берилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ахборотига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Бироз олдинроқ, Air Asia авиакомпанияси ҳалокат қурбонларининг оилаларига 24 минг доллардан товон пули тўланиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)