Самарқанд шаҳрида 24-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда «Зарафшон» нашри.
Панжакент кўчасидаги 150 ўринга мўлжалланган мазкур таълим даргоҳида мусиқа ва санъатнинг халқ чолғу асбоблари, амалий ва тасвирий санъат каби саккиз йўналиши бўйича 116 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда.
Янги таълим масканининг қурилиши Пастдарғом туманидаги «Темир Қалқон» масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан амалга оширилди. Қурилиш-пудрат ишлари учун 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди.
Изоҳ (0)