Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан ўтказилган сўровномага биноан жаҳоннинг 2014 йилдаги энг яхши ҳакамлари бешлигига кирди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Эрматовни италиялик Никола Риццоли, англиялик Ховард Уэбб, германиялик Феликс Брих ва голландиялик Бёрн Кёйперс ортда қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов «Footballrefereeing.blogspot.com» сайти тузган рейтингда 12-ўринни эгаллаган эди.
Изоҳ (0)