Ўзбекистон мутахассислари томонидан маҳсулотнинг антимикроб хусусиятларини таъминлаб берувчи қоғозни тайёрлаш таркиби яратилди. Бу ҳақда «Uz24.uz» хабар қилмоқда.
Янги таркиб шунингдек, олинадиган қоғоз мустаҳкамлиги кўрсаткичларининг яхшиланиши ва хомашё базасининг кенгайишига ҳам таъсир кўрсатади. «Туркистон-пресс» хабарига кўра, санаб ўтилган барча ҳусусиятлар ундан целлюлоза-қоғоз саноати ва қоғоз ишлаб чиқаришда самарали фойдаланиш имконини беради.
Мазкур модда пахта целлюлозаси, елимловчи таркиб, тўлдирувчи – каолин ёки бўр, бактерицид қўшимча ва сувдан ташкил топган толали таркибдан иборат.
Ушбу ихтиро учун патент Д. Набиев, I. Набиева, Х. Бобохонова, Ф. Шоҳидова ва З. Галимовалардан иборат муаллифлар гуруҳига топширилди.
Изоҳ (0)