2015 йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Индонезия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Анак Агунг Где Алит Сантикани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Элчи ўз ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон — Индонезия кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув чоғида давлатлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, ишбилармон доира вакиллари, маданият ва санъат арбобларининг бевосита ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда кадрлар тайёрлаш ва туризм соҳаларидаги алоқаларни чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдорлиги тасдиқланди.
Изоҳ (0)