Саудия Арабистони Подшоҳлигининг «Ал Ҳидоя» халқаро компанияси вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Vазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита.
Ташриф давомида «Ал Ҳидоя» халқаро компанияси мутасаддилари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Йиғилишда 2015 йил баҳор ва Рамазон мавсумларида Макка ва Мадина шаҳарларида ўзбекистонлик умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди.
Унга кўра «Умра−2015» мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сони ва Саудия Арабистонида зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатиш алоҳида белгилаб қўйилди. Шартномага мувофиқ, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида «Ажниҳа ат-Тоййиба» ва Макка шаҳрида «Нама Мавадда» меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.
«Умра−2015» баҳор мавсумининг дастлабки зиёрати 2015 йилнинг 9 февралидан бошланиши таъкидланди.
Изоҳ (0)