5 январь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида теннис бўйича Qatar Exxonmobil Open 2015 мусобақасининг асосий тўр баҳслари бошланди. Мукофот жамғармаси 1 млн. 221 минг 320 АҚШ долларини ташкил қилувчи мазкур турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси жуфтлик баҳсларидаги иштирокини муддатидан аввал якунлашга мажбур бўлди. Истомин бир соат-у 31 дақиқа давом этган нимчорак финал учрашувида россиялик Михаил Южний билан бирга руминиялик Флориан Мергеа ва британиялик Доминик Инглот жуфтлигига 4:6, 7:6, тай-брекда эса 6:10 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни ўзбекистонлик теннисчи яккалик баҳсларининг илк даврасида дунёнинг еттинчи, ушбу турнирнинг эса учинчи ракеткаси, чехиялик Томаш Бердихга қарши кортга тушади.
Изоҳ (0)