Шу кунларда ўз қароргоҳида йиғин ўтказаётган «Нефтчи» футбол жамоаси сафига янги ўйинчиларнинг келиб қўшилишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар берди.
Куни-кеча жамоа лагерига Аббос Махсталиев билан Муҳсин Убайдуллаевлар етиб келишди. Ўтган йили Махсталиев биринчи даврани «Пахтакор»да ўтказиб, кейинчалик «Андижон»да ижара асосида тўп сурган эди. Убайдуллаев эса 2014 йилда бутунлай «шерлар» ихтиёрида бўлди.
Ҳимоя чизиғидаги рақобатни янада кучайтириш мақсадида, «Бунёдкор» аъзоси Шукурали Пўлатовни яна «Нефтчи»га қайтариш борасида иш олиб борилмоқда. Яқин орада 25 ёшли футболчининг машғулотларга қўшилиши кутилмоқда. Шунингдек, декабрь ойида «Қайсар» йиғинида иштирок этган Рўзимбой Аҳмедов ҳам Фарғонага етиб келади. Раҳбарият билан учрашувдан сўнг, ушбу ҳужумчининг тақдирига ойдинлик киритилади.
Изоҳ (0)