Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги «Шинаванда» қаҳвахонаси олдида Сирғали туманида истиқомат қилувчи фуқарони номаълум шахс қўрқитди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси.
Номаълум шахс 705 минг сўм пул ва Nokia русумли уяли телефонни тортиб олиб, воқеа жойидан яширинди.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида зўравон «Сувсоз» даҳасида яшовчи шахс экани маълум бўлди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)