«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Примеранинг 17-туридан жой олган «Валенсия»га қарши ўйиннинг 14-дақиқасида ҳисобни очди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Португалиялик футболчи аниқ амалга оширилган пенальти туфайли жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ушбу вазиятда рақиб дарвозабони тўп йўналишини тўғри топа олмади.
Шу тариқа, Роналду Примерада пенальтидан киритилган голлар сони бўйича учинчи ўринга чиқиб олди. У Любослав Пеневнинг натижасини такрорлади — 44 гол. Ушбу икки голеадордан юқорида Уго Санчес (56 гол) ва Рональд Куман (45) жой олган.
Изоҳ (0)