Roison Electronics компанияси 2015 йил «Жиззах» махсус индустриал зонасида замонавий электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда «12news.uz»га таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Roison’нинг «Жиззах»даги корхонасида йилига 650 мингта телевизор, музлатгич, кир ювиш машиналари, совутгич (кондиционер), чангютгич, электр ва газ плиталари ишлаб чиқарилади.
Умумий қиймати 26,6 миллион долларга тенг бўлган лойиҳа доирасида 2015 йил 6,45 миллион доллар ўзлаштирилади, 240 та янги иш ўрни ташкил этилади.
2015 йилнинг охиригача ишга тушиши керак бўлган корхона 325 мингта электротехника маҳсулотини ишлаб чиқариши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)