Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Miraброр Усмонов ва Биринчи вице-президент Сардор Раҳматуллаев Мельбурндаги ОФК Конгрессига боради. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттеридаги ахборотга таяниб, «Uff.uz» хабар беради.
Усмонов ва Раҳматуллаев ОФК Конгрессидан ташқари, Осиё Кубогининг 9 январдаги очилиш учрашуви (Австралия — Қувайт)га ҳам таклиф қилинган.
Улар, шунингдек, 10 январь куни Сиднейда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)