Навоий кон-металлургия комбинати уран ишлаб чиқариш бўлими йиллик давлат топшириғини 2014 йил тугашига 10 кун қолганда бажариб бўлди. Бу ҳақда Навоий КМК бошқармасининг уран ишлаб чиқариш бўйича технологик бўлими раҳбари Анваржон Сапаров маълум қилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Унинг сўзларига кўра, 2014 йилда уран қазиб чиқариш ҳажми 2,6 фоизга ошган. Сўнгги 10 йилда ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳар йили ўсиб бораётгани қайд этилган. Жумладан, 2014 йилда қазиб олинган уран 2008 йилдаги кўрсаткичдан 145 фоизга кўп бўлган.
Маълумот учун, Навоий кон-металлургия комбинати Ўзбекистонда уран қазиб чиқариш билан шуғулланувчи ягона оператор ҳисобланади.
Изоҳ (0)