Буюк Британиянинг Гастингс шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнирлар жамланмаси ўтказилмоқда, деб хабар беради «Stadion.uz».
Ўз тарихида юбилей 90-маротаба ташкил этилаётган ушбу шахмат фестивалининг энг нуфузли турнири Hastings Masters ҳисобланади. 117 нафар шахматчи қатнашаётган ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов (2502) ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти.
Кеча ўтказилган 5-тур учрашувида Жаҳонгир франциялик Кристин Флир билан муносабатларига ойдинлик киритиб олди. Оқ доналарда ҳаракат қилган Жаҳонгир рақибини мағлубиятга учратди ва очколари сонини 3,5 тага етказиб олди.
Изоҳ (0)