Буюк Британиядаги Beaulieu дарёси яқинида яшовчи Стефен Тюрнер янгича кўринишдаги қайиқ яратди. Бунда унга PAD studio ва The SPUD group компаниялари ёрдам берган.
Стефен сувнинг кўтарилиши ва унга доир математик интегралларни ҳисоблаш билан бутун умрини дарё бўйида ўтказган.
Қайиқнинг номини Exbury egg деб аташди. Чунки, кўриниши ростдан ҳам тухумга ўхшайди.Қайиқ узоқ вақт давомида текширилган. Жумладан, 730 кун сув устида ва яна 365 кун давомида шамол, ёмғир, қор ҳамда иссиқ қуёш тафтида синовдан ўтказилган.
Тухум-қайиқ четидан тортиб қирғоққа боғлаб қўйилади. У эса сув тўлқинлари устида тебраниб, ҳузур бахш этади.
Қайиқнинг ичкари қисми замонавий жиҳозланган: тебранма ётоқ, мустаҳкам стол, иссиқ печ ва албатта, қуруқ хона.
Тепасида қуёш батареяси жойлаштирилган бўлиб, ноутбук, фотоаппарат ёки мобил телефонларни зарядлаш учун электр тизими ҳам мавжуд.
[gallery columns="4" ids="9574,9572,9575,9573"]Ажойиб дизайн... Шундай эмас-ми?
Суратлар designboom.com сайтидан олинган.
Изоҳ (0)