Австралия ҳукумати Осиё кубоги—2015 мусобақасидан оладиган даромад борасида молиявий режаларни эълон қилди. Унга кўра, мезбон давлат уч ҳафта давомида ҳар куни 1 миллион доллардан даромад олмоқчи, деб хабар беради «Stadion.uz».
Мусобақа 9 январь куни Австралия ва Қувайт ўртасидаги ўйин билан бошланади ва 23 кун давом этади. 16 та терма жамоа ўртасидаги 32 та ўйинга Сидней, Мельбурн, Брисбан, Ньюкасл ва Канберра шаҳарлари мезбонлик қилади. Демак, Австралия ялпи ички маҳсулоти 23 миллион долларга ошади. Турнирдан кейин эса яшил қитъага борадиган сайёҳлар сони 15 фоизга ошиши кутилмоқда.
Осиё кубогини 2,5 миллиард мухлис телевизор орқали кузатиб бориши тахмин қилинмоқда. Ўйинларни 500 мингдан ортиқ мухлис стадиондан кузатиб бориши, шундан 30 минг нафари хорижлик мухлислар бўлиши кутилмоқда.
Маҳаллий ташкилий қўмита бошлиғи Майкл Браун маълумот беришича, мусобақани ташкил этишга 240 миллион доллар сарф қилинади. Чипталар савдосидан эса 20 миллион доллар даромад олинади.
Изоҳ (0)