Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистондаги ИИН-3М тадқиқот реакторининг нурлантирилган ядро ёқилғисини Россия Федерациясига келтириш бўйича Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги федерал қонунни имзолади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Ушбу федерал қонун Россия Давлат думаси томонидан 2014 йил 19 декабрь куни қабул қилинган бўлса, Федерация кенгаши томонидан 2014 йил 25 декабрь куни маъқулланган.
Битим Ўзбекистоннинг ИИН-3М тадқиқот реактори учун Россия томонидан ишлаб чиқарилган юқори даражада тўйинтирилган ядро ёқилғисини қайта ишлаш учун Россияга олиб ўтишни кўзда тутади.
Тошкент яқинида жойлашган «Фотон» АЖга тегишли ИИН-3М реакторининг ядро ёқилғисини Россия Федерациясига олиб ўтиш тўғрисидаги битим Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида 9 апрель куни Москвада имзоланган.
Изоҳ (0)