Халқаро теннис федерацияси (ITF), «Катта дубулға» турнирлари, Дэвис кубоги, ATP турнирлари ва WТА аёллар мусобақаларининг ташкилотчиларининг Лондонда анъанавий йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Ушбу йиғилишда теннис ҳакамларига бериладиган энг олий мукофот − «Ҳакам олтин белгиси»ни (Gold Badge Referee) ўзбекистонлик 32 ёшли ҳакам Андрей Корниловга топшириш ҳақида бир овоздан қарор қабул қилди.
Қайд этилишича, Осиё қитъасида ушбу нуфузли соврин ҳозиргача фақат уч нафар ҳакамга − Ҳиндистоннинг икки ва Гонконгнинг бир вакилига берилган.
Изоҳ (0)