Россиянинг Омск вилоятидаги Большие Уки қишлоғида яшовчи тўрт ёшли Маша Козлова Россия президентига ёзган мактубида сўраган лабрадор зотли кучук боласини Янги йил арафасида қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Омск вилояти раҳбариятининг хабарида айтилишича, вилоят шимолида яшовчи қизча учун кучук боласини минтақа губернатори Виктор Назаров танлаган.
Қайд этилишича, зотдор кучук боласини Янги йил арафасида ўзининг янги хўжайинига Қорбобо олиб борган.
Изоҳ (0)