Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, республикамизда болалар ўйинчоқлари гигиеник сертификатлаштириш жараёнида лаборатория текширувидан ўтказилади, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Ўйинчоқлар лаборатория ҳамда табиий шароитда ўтказиладиган санитария-кимёвий, токсикологик текширувларнинг натижаларига қараб гигиеник жиҳатдан баҳоланади.
Гигиеник хавфсизлик талаблари қуйидаги маҳсулотларга қўйилмайди:
- арча безаклари (ўйинчоқлари)
- декоратив қўғирчоқлар ( катталар учун)
- велосипед, скейтборд учун шлемлар
- учувчи ўйинчоқлар
- отиш учун камонлар
3 ёшдан катта бўлган болалар учун ишлаб чиқариладиган ўйинчоқларда агар унинг ҳаракатланишида зарур бўлса, шиша қўлланилишига рухсат этилади.
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган ўйинчоқлар сотувдан чиқариб ташланади, уларни ишлаб чиқариш эса тақиқланади ёки тўхтатилади.
Мавзуга қўшимча тарзда айтиш мумкинки, ҳозирда болалар ўйинчоқларининг ташқи қиёфаси, унинг эстетикаси масаласи ҳам аҳоли ўртасида кўп бора муҳокама қилинмоқда. Жумладан, ижтимоий тармоқдаги «Жамоатчилик назорати» гуруҳида пойтахтимиз бозорларида болаларга мос бўлмаган, қўрқинчли қиёфаларда ишланган, қолаверса, сифатсиз ўйинчоқлар сотилаётгани ҳақида хабар қилинган.
Уларни ким ва қайси корхона ишлаб чиқараётгани, улар қай йўл билан бозорларимизга кириб келаётгани эса номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)