2014 йил 4 декабрда қабул қилинган «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга биноан дафн этишга тўланадиган нафақалар миқдори ўзгатирилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, эндиликда дафн этишга тўланадиган нафақалар миқдори бир хил этиб белгиланди ва 2015 йил 1 январдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт бараварини, яъни 473600 сўмни ташкил этади.
Қайд этилишича, ҳозирда дафн этишга нафақа ишламайдиган пенсионер вафот этган тақдирда ўз пенсиясининг икки баравари миқдорида, бошқа шахслар, жумладан ишлайдиган пенсионерлар вафот этган тақдирда энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида (5 декабрь ҳолатида 322905 сўм) тўланиши белгиланган.
Изоҳ (0)