Буюк Британиянинг Daily Mail газетаси жорий йилнинг энг бемаъни селфилари рўйхатини тузди. Бу ҳақда «Vozduh.afisha.ru» хабар бермоқда.
Мазкур рўйхатдан Польшадаги Освенцим номли ўлим лагери дарвозаси олдида, Берлиндаги қурбон бўлган яҳудийларга бағишланган ёдгорлик ҳамда Сиднейда террорчилар томонидан эгаллаб олинган кафе фонида тушилган селфилар жой олди.
Антирейтингга, шунингдек, марҳум буваси қабри олдида суратга тушган йигит ва қўлида бувисининг ҳокини ушлаб турган қизнинг селфилари ҳам киритилди.
Рейтинг қаҳрамонларидан яна бири эса Гавайи ороллари яқинида ҳалокатга учраган авиалайнер фонида суратга тушган.
Изоҳ (0)