Тошкент шаҳрида жойлашган ресторанлардан бирининг хўжайини ўз хонасида марихуана сақлагани учун ички ишлар органлари томонидан ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Ресторан раҳбари ўз хонасида яширинча ҳолда марихуана солинган бир нечта пакетчаларни сақлагани маълум бўлди.
Яшнобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тергов жараёнида гумондорга гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича қўйилган айблар тўлиқ исботланган.
Изоҳ (0)