Мос равишда «Уимблдон—2014» ҳамда «Ролан Гаррос—2014» чемпионлари Новак Жокович ва Мария Шарапова АҚШ Спорт академияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, якунланиб бораётган йилнинг энг яхши спортчилари деб топилди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Сўров 1—24 декабрь кунлари оралиғида академия расмий сайтида ўтказилди. Йилнинг «энг яхши эркак спортчиси» номинациясида Жоковичдан кейинги ўринларни марафон югуришда жаҳон рекордчиси Деннис Киметто ҳамда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси банд этди.
«Йилнинг энг яхши аёл спортчиси» йўналишида Шараповадан кейинги учликни енгил атлетикачи Гензебе Дибаба ҳамда сузиш спорт тури вакиласи Кэти Ледецки якунлади.
Изоҳ (0)